Расман: Нурилло Тўхтасинов Малайзия клубига ўтди

Mirjalol Normatov
9 jul 2023
"Нефтчи"нинг биринчи давра мавсумида ёрқин ва ҳужумкор ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган ва меҳрини қозонган ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов кейинги фаолиятини Малайзияда давом эттирадиган бўлди.

"Унинг "Нефтчи" билан йил охиригача тузган шартномаси билан боғлиқ молиявий муаммоларни Малайзия клуби ўз маблағи ҳисобига ҳал этишга розилик билдирди ва якунда футболчи "Теренггану" футбол клубига трансфер қилинди. 

"Нефтчи" раҳбарияти  футболчига жамоани пешқадамлар сафига олиб чиқишдаги хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдириб, унинг бундан буёнги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМақола муаллифи
Муқова: "Нефтчи" матбуот хизмати

Изоҳлар

Али Кадиров
9 jul 2023
Омадини берсин
CHAMPION RM
9 jul 2023
NEFTCHI MUXLISLARI NOMIDAN OMAD TILEMIZ
Шшшшш
9 jul 2023
Рахмат Нурилло келгусидаги ишларга Омад
Jasur Bektoshev
9 jul 2023
Бу қаерга ташланган қадам, орқагами, олдингами, экспертлар битта тахлил қилиб беринглар,
Logistika
9 jul 2023
Омадини берсин Нуриллони