

Ўнг қанот ҳимоячиси “кўршапалаклар” сафига Португалиянинг “Спортинг” клубидан келиб қўшилди. “Валенсия” футболчи учун 8 млн евро тўлади, деб хабар бермоқда Football Italia нашри.
Эслатиб ўтамиз, Пиччини фаолиятини “Фиорентина” клубида бошлаган. Ўтган мавсумда у “Спортинг” сафида 40та расмий учрашувда майдонга тушган. Пиччини аввал ҳам Испанияда ўйнаган, аниқроғи у уч мавсум “Бетис” шарафини ҳимоя қилган эди.




