"Реал" Ндидини Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда

Alisher
11 дек 2021
"Реал" "Лестер" ярим ҳимоячиси Уилфред Ндидига қизиқиш билдирмоқда.

Мадрид клуби 24 ёшли хавбекни ярим ҳимоячи Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ндиди Нигерия терма жамоасида 43та ўйинда ҳаракат қилган. У "Лестер"да 2017 йилдан бери ўйнайди.

Ндиди жорий мавсум Англия клуби сафида барча мусобақаларда 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Naija