"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди

I.J.I
8 jul 2025
У ўтган йиллардаги формаларни эслатади.

"Рома" 2025/26-йилги мавсум учун уй формасини тақдим этди.

Янги уй либоси 90 йиллар бошига хос бўлган сариқ ва қизил рангларда тайёрланган бўлиб, унинг дизайни энг машҳур Adidas футболкаларини ёдга солади.

Клуб сайтидаги хабарда таъкидланишича, "Бу анъаналар ва замонавийликнинг уйғунлашувидир. У "Рома" мухлисларининг эҳтироси ва ғурурини уйғотиш, клуб тарихига ҳурмат кўрсатиш ҳамда "Рома" учун бренд томонидан яратилган либосларнинг энг машҳур жиҳатларини янгича талқин этиш мақсадида ишлаб чиқилган."


I.J.IМақола муаллифи
Қопқоқ: www.asroma.com

Изоҳлар

Камолиддин Каримов
9 jul
Элдор ромадан кетса шахсанменга Романи кизиги йук
Haqiqat-2
8 jul
Пеллегрини ва Суле тушибдиде суратга
Rajabov1899
8 jul
Menimcha yangi mavsumnig eng chiroyli formasi