Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги мақсади маълум қилинди

Aziz Tukhtamuradov
29 дек 2023
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида эслади.

"Криштиану аввал хеч ким эриша олмаган натижа - Португалия терма жамоасида 200 та ўйин ўтказишдек фантастик натижага яқин эди. Биз у билан юзма-юз гаплашдик. Аммо учрашув тафсилотларини тўлиқ ошкор эта олмайман.

Мен ундан терма жамоа сафида 200 та ўйин ўтказиш қизиқ ёки қизиқ эмаслиги ҳақида сўрадим. У эса "Менга 250 та ўйин ҳам қизиқ" деб жавоб берди", - деди Мартинес. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Maisfutebol