Россия ЖЧдан мосуво бўлди, лекин бу биринчиси эмас...

Sherzod Nurmatov
10 apr 2022
Россия терма жамоаси ЖЧ-2022 да иштирок этмайди. ФИФА мазкур терма жамоани четлатди.

Бу эса футбол тарихидаги биринчи ҳолат эмас. Қуйида бу борада сўз юритамиз. 

ЖЧ-1938. Испания

Бу каби ҳолат биринчи маротаба 1938 йилги мундиал олдидан юз берган. Ўшанда испанияликлар жабр кўрган. Негаки 1936 йилда ушбу мамлакатда фуқаролик уруши авж олган ва бу воқеа салкам уч йил давом этган. 

ЖЧ-1950. Германия ва Япония

Бу иккиси ҳам 1950 йилдаги мундиални ўтказиб юборган. Бунга иккинчи жаҳон урушидаги иштирок билан боғлиқ. ФИФА ва БМТ ўзаро келишган ҳолда шуни лозим топишган.

ЖЧ-1958. Жанубий Корея ва Эфиопия

Иккиси турли вазият туфайли турнир учун қайдномани сўнгги сонияларда топширишган. Натижада ФИФА уларни мусобақага қўймаган. Бу регламентга зид ҳолат сифатида тан олинган ҳамда Жанубий Корея ва Эфиопия мундиални ўтказиб юборишга мажбур бўлган.

ЖЧ-1966. 4 та терма жамоа

ЖАР, Гватемала, Филиппин ва Конго. Биринчиси сиёсий вазият сабабли қатнаша олмаган бўлса, Гватемала муддатга амал қилмаган, Филиппин бадал пулини ўтказмаган, Конго эса қайдномани беришни пайсалга солган.

ЖЧ-1986. Эрон

Мексика мезбонлиги остида ўтказилган мундиал саралашида Эрон иштирок этмаганди. Бунга етарлича сабаблар кўрсатилган. Эрон ўша вақтда Ироқ билан урушаётгани сабабли саралашда иштирок эта олмаган. Бироқ ФИФА можаронинг иккинчи аъзоси Ироққа ҳеч қандай тўсиқ қўймаган. Натижада, улар саралашни муваффақиятли тугата олишган. 

ЖЧ-1990. Мексика ва Чили 

Қизиғи шундаки, орадан тўрт йил ўтиб, кутилмаганда Мексика саралашда иштирок эта олмайди. Ёшлар ўртасидаги кичик мундиалда терма жамоа аъзоларидан бирининг ёши билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати юзага келади. Натижада, асосий терма жамоа мусобақадан четлатилади. 

Шунингдек, Чили ҳам мундиалдан қуруқ қолган. Бразилия билан ҳал қилувчи беллашувда – ҳисоб 0:1 бўлиб турган вақтда чилиликар посбони трибунадан отилган файер туфайли шикастланганини кўрсатади. Кейинчалик ўйин тўхтатилиб, жамоа майдони тарк этади ва майдонга қайтишни истамайди. 

Воқеадан кейин вазиятни ўрганиш жараёнида чилилик дарвозабон қўлқоплари орасидаги лезвия орқали ўзини шикастлаани аниқланган. Агар бу чиндан ҳам файер туфайли содир бўлганида, Бразилияга техник мағлубият ёзилиши мумкин эди. Афсуски, бу режа амалга ошмайди. Футболчи умрбод футболдан четлатилган бўлса, терма жамоаси ЖЧда қатнишиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. 

ЖЧ-1994. Югославия ва Ливия

АҚШда бўлиб ўтган мундиал саралашида эса мазкур икки терма жамоа ҳам иштирок этмаган. Югославияда давом этаётган уруш сабаб шундай қарор қабул қилинган. Ливия эса террорчиликни қўллаб-қувватлаганликда айбланиб, биринчи рақмли мусобақада қатнашиш имкониятидан маҳрум қилинади. 

ЖЧ-2002. Гвиана

Япония ва Жанубий Корея яшил майдонларида ўтказилган мусобақа саралаш баҳсларида Гвиана иштирок этмаган. Франция назоратида турадиган ушбу мамлакат молиявий муаммоларга дуч келган. Шундан келиб чиқиб, ФИФА Гвиана турнирда иштирок этмаслигини маълум қилган. 

ЖЧ-2014. Бруней

Бу ерда ҳукумат миллий футбол федерацияси ишига аралашгани сабаб бўлган. Натижада, ФИФА ўйлаб-ўтирмасдан мазкур терма жамоани саралаш баҳсларига қўймайди. Аслини олганда, Осиёнинг митти мамлакатида футбол кенг ривожланмаган. Ҳаттоки миллий клублари ҳам халқаро мусобақаларда иштирок этмайди. 

ЖЧ-2018. Индонезия ва Зимбабве

Россия мезбонлик қилган мусобақа саралаш баҳсларига юқоридаги терма жамоалар қўйилмаганди. Индонезия ҳукумати маҳаллий футбол федерацияси ишига аралашуви туфайли иштирок этмаган. Зимбабведаги ҳолат бироз ғалати. Аниқроғи, федерация терма жамоа бош мураббийига маош тўламагани боис ФИФА томонидан қаттиқ жазо олган.

Самандарбек таржимаси 


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: championat.com

Изоҳлар

Davronov_23
10 apr 2022
Bizni terma jamoa la'natlangani uchun qo'yilmaydi Jahon Chempionatiga
Begzod Nazarov
10 apr 2022
Jaxon chempionati bomidi dganidi Janob Putin qani voqealar rivoji nima bolarkin
No war
10 apr 2022
АКШ нима иш кисаям тугри булаверарканде,вай ажабо
Валижон Туйчиев
10 apr 2022
Кувайт хам анча вакт дам олди шекилли
PFCNasaf (O‘zbekiston)
10 apr 2022
1986 жахон чемпионати саралашидан фифа Эронни эмас Ироқни чиқариб ташлаши керак эди,сабаби Саддам Хусайн АҚШ ёрдами билан Эронга қарши уруш бошлаган,лекин Ироқни орқасида АҚШ турганлиги учун Эрон чиқариб ташланган.
ovechkin 64
10 apr 2022
1992 йилда Швециядаги Европа чемпионатига, Югославия ўрнига Дания бориб чемпион бўлиб қайтган эди. Мураббий билан келиша олмаганлиги туфайли, Микаел Лаудруп терма таркибидан қолиб кетган эди. Кегинчалик Лаудрупни Данядаги хамма зомонларни энг яхши футболчиси деб топишган эди.
Инком нефть
10 apr 2022
Сийосатдан холи деган гап кайогда колди, ДЕМОКРАТИЯ деб бакирадигон одамларми шулар
Mir Jaxon
10 apr 2022
Shaxsiy fikr: AQSh ni butun umrga chetlashish kerak.(Ln buni iloji yoq)
Muhammadxon Mamatov
10 apr 2022
Спорт сиёсатга аралашмайди дегани шу бўса кереда ана сурпиризу мана сурпириз кир ювадурғон мошина
S
10 apr 2022
2004 yil yevropa chempionatida Gretsiya xam kimnidur o'rniga chempionatga chiqib kubok g'olibi bo'lgandi
Кўпроқ кўрсатиш