Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига чемпионлик вазифасини қўйган. Ҳамробеков ва Сайфиевни "Насаф"да кўришни истагандим..."

I.J.I
2 mar 2024
Суперлига биринчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Олимпик" учрашувидан сўнг (2:0) мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.


– Ўйин ҳақида

– Ўйинни яхши бошладик. Биринчи бўлимни ўрталарига келиб ўйинимизда пасайиш бўлди. Бунга "Олимпик" жамоасининг ҳаракатлари сабаб бўлди, албатта. Чунки "Олимпи" тўп назоратига эътибор қаратди. Иккинчи бўлимда баъзи ўзгаришлар қилдик, ғалабамизга айнан шу ўзгаришлар сабаб бўлди. Бугун асосий эътиборимизни хаводан келиб чиқиб стандард вазиятларга қаратгандик. Асосийси ғалабага эришдик.

– Ислом Кенжабоев ва Ойбек Бозоровнинг қачон сафга қайтиши маълумми?

– Ойбек елкасидан жароҳат олиб, енги операцияни ўтказди. Унинг ўзи тезрок сафга қайтишни истамоқда, аммо у иккинчи, учинчи турларни ўтказиб юбориши керак бўлади. Кенжабоев эса ҳеч қандай машғулотсиз бир ой ичида жароҳатдан даъволаниши керак эди. Бу муддат тугаб бормоқда. Насруллаев ҳам жароҳатини тузатишга ҳаракат қилмоқда. Бу ўйинчиларнинг йўқлиги ўйинимизга таъсир қилмоқда. Ҳар бир ўйинга имкониятимиздан келиб чиқиб таркиб танлаяпмиз.

– Да Силва иккита голга ҳам ассистентлик қилди. Уни биринчи бўлимда нега туширмадингиз?

– У икки кун олдинги режамизга кўра бошланғич таркибда тушиши керак эди. Бироқ, бугунги об-ҳавода ўйин курашларга бой бўлишидан келиб чиқиб техникага таянган футболчиларга урғу бермадик. Лекин кўрдингиз у вазиятлар яратиш бўйича жуда яхши ҳаракат қилди. Бу ҳали бошланиши, у жамоамизга мослашиб бормоқда. 

– Бу йил жамоага қандай вазифа қўйилди? "Насаф" бу йил чемпион бўлиши учун ҳамма нарса етарлими?

– Ҳа, аниқ мақсад қўйилди. Ҳар йили катта натижаларни мақсад қиламиз, аммо ҳали чемпион бўлмаганмиз. Раҳбарият айнан шу мақсадни бу йил олдимизга қўйган. Ҳар йили нимадир етмай қоларди. Ўйинимизни янада яхшилашимиз керак. Шу тариқа мақсадимиз томон ҳаракат қиламиз. Балки, бу ўйинчиларга босим юклар, аммо бизга бу муаммо бўлмаса керак. Ҳамма ўйинчиларимиз босимга тайёр. ОЧЛ ўйинида ҳам потанциалимиз қанчалик юқори эканини кўрсатдик. Агар Ойбек, Шерзод, Кенжабоевлар бўлганда балки натижамиз бунданда яхшироқ бўларди. ОЧЛ ўйинида захирадан ўйинни кучайтира олмаганимизни кўрдингиз. 

 "Насаф"нинг янги мавсумдаги таркибидан қанчалик кўнглингиз тўлди? Кўпчилик жамоа жуда кучли таркибга эга эканини таъкидламоқда...

– Бу фикрга унчалик ҳам қўшилмайман. Биздаги ўйинчилар бир ўзи барча нарсани ҳал қиладиган типдаги футболчилар эмас. Шу сабаб ҳам жамоавий ўйинга эътиборни қаратишимиз керак. Биз нимага эришган бўлсак, жамоа билан эришганмиз. Терма жамоадаги ўзимизга яқин бўлган ўйинчиларни таклиф қилгандик, аммо уларни қўлга кирита олмадик. Баъзилари бошқа жамоани танлади, баъзилари талаб қилган шартларни биз бажара олмадик.  Биринчи даврагача ҳозирги таркиб билан ҳаракат қиламиз.

– Юқорида санаган футболчилар айнан кимлар эканлигини айта оласизми? Сиз энг кўп хоҳлаган, аммо жамоага келмаган ўйинчи ким?

– Буни яширадиган жойи йўқ. Кўпчилик билади ҳам. Ҳамробековни жамоада кўришни жуда истагандик. Фарруҳ Сайфиевни ҳам қўлга киритишни ҳам хоҳлагандик. Яна бошқа ўйинчилар бор эди режамизда, аммо уларнинг номини айтмайман. Маълум сабабларга кўра улар бошқа жамоани танлашди. Ўзимга яқин бўлган ўйинчиларнинг номини айтдим.

– Бу йил ёш футболчилардан кимнидир кашф қилиш нияти борми?

– Ростини айтсамиз, охирги йилларда ёш футболчиларга камроқ эътибор қаратдик. Бунга жамоа олдига қўйган юқори мақсадлар, ОЧЛ ўйинлари, совринлар учун катта кураш сабаб бўлди. Ҳозирда Зафармурод, Алибекларни кўпроқ ўйинларга жалб қиляпмиз. Биз ўринбосарлар таркибига 2005-2006 йилларда туғилган футболчиларни кўпроқ ўйнатишга урғу беряпмиз. Ўша футболчилар эртанги ўйинларда қатнашади. Бу ердаги таркибимиз катталардан иборат бўлгани сабаб, ўринбосарлар таркибида ёшларга имконият қаратамиз. Бу эртанги кун учун қилинган иш бўлади.

– "Насаф" кейинги турда "Пахтакор"га қарши Тошкентда ўйин ўтказади. Бу ўйинга қандай қарайсиз?

– "Пахтакор" ҳар доим – "Пахтакор". Чемпион жамоа. Сафарда ўйнаймиз, осон бўлмайди. Охирги йилларда "Пахтакор" билан ёмон натижа кўрсатмаяпмиз. Муҳим ўйинлардан бири бўлади.

– Муродбек Раҳматов олтинчи рақамни олишида сизнинг ўрнингиз қандай? Чунки ўзингиз ҳам шу рақамда ҳаракат қилгансиз...

– Баъзи бир футболчилар ўзлари ташаббус кўрсатишади. Азиз Ғаниев ҳам олтинчи рақамда ўйнашни мендан сўраган. Мен ўшанда "олавер, бу менинг шахсий рақамим эмас", -деганман. Шундай экан, бу рақамда истаса ҳаракат қилиши мумкин.


I.J.IМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Мирзаев А.
2 mar 2024
Пахтакор бу йил чемпион бўлиш нияти йўқлиги сабаб Насафда имкон бор, Навбахор ва Нефтчи хом хаёл бўлмасин, 2-3 ўринларни бўлишиб олади, ундан кейинги ўринларни Пахтакор, Олмалиқ, Андижон, Сурхон бўлади.Рўзиқул яхши марказий ҳимоячи ( кўпгина клубларимизда муаммо) ва яхши дарвозабон олиб келиши кнрак
Jentra 2024
2 mar 2024
Кайфиевдан Насурилаевни тажовузкор канот химоячиси деб биламан,хозирда Насурилаевни урнида уйнаб турган Мухидинов хам 3 уйиндирки емон тасурот колдирмаяпти так что Сайфев Насафга керак эмас,Хомробеков фойда бериши мумкин эди,лекин Хамробеков позициясида уйнаетган Насафни урта чизик вакилари хозирда Хамробековдан кам уйнин курсатаетгани йук хатто яхширок уйнаяпти десак хам булади
Еркин Якубуф
2 mar 2024
Tevarak
Еркин Якубуф
2 mar 2024
Suv oʻgʻrilari ham tayyormi
LG
2 mar 2024
Man Nasafni chempionligidan ham o'zini akademiyasini qadrlashini hurmat qilaman, kerakmas qimmat yulduz futbolchilar bilan 1-2yillik jamoa tuzish. Nasaf necha yillardan buyon akademiyasiga tayanib kam bo'lmadi, qancha futbolchilar yetishib chiqdi agar 2018dagi tarkib o'zgarmaganda bir mavsum chempion bo'lishimiz mumkin edi lekin xozirgi kunga terma jamoa darajasidagi 10dan ziyod futbolchi kashf qilinmasdi, ham klub qadiryati rivojlandi. Paxtakor juda to'g'ri yo'lni ko'zlayabdi kelgusi 1-2 mavsum ozgina pastlar lekin tez orada uzoq yillar yoshlari bilan stabil jamoaga aylanadi xuddi Nasaf singari. Nasaf o'z prinsipini klub qadriyatini yo'qotmasligini juda xoxlardim