Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди

Sherzod Nurmatov
20 мар 2026
Уэйн Руни ажойиб фаолият ўтказган ва Англия терма жамоаси сафида бир неча Жаҳон чемпионатларида иштирок этган.

Бироқ у энг ёмон деб ҳисоблайдиган бир турнир ҳам мавжуд.

"The Overlap" подкастида Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси 2010 йил Жанубий Африкада бўлиб ўтган мусобақадан ёмони бўлмаганини таъкидлади.

"Жанубий Африкада ўтган 2010 йилги ЖЧдан ёмонроғи ҳеч қачон бўлмаган. Бу турнир ҳақиқий Жаҳон чемпионати каби ҳис бермаган", – деди Руни.

Ўша мундиалда Англия 1/8 финалда Германияга мағлуб бўлиб мусобақани тарк этган. Учрашув 4:1 ҳисобида Германия фойдасига якунланган.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Англия Хорватия, Гана ва Панама билан бир гуруҳдан жой олган. Уларнинг мусобақадаги илк ўйини 17 июнь куни бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Overlap