Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"

Sherzod Nurmatov
16 июн 2025
"Навбаҳор" вингери Руслан Жиянов "Насаф" билан ўйиндан сўнг микст-зонада фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Учрашув тенг кучли икки жамоа ўртасида кечди. Яратган вазиятларимиздан унумли фойдалана олмадик. Фойдаланганимизда, натижа бошқача бўлиши мумкин эди. 

- "Навбаҳор"га нимадир етишмадими ёки "Насаф кучлилик қилдими?

- "Насаф" кучлилик қилди деёлмайман. Ўзимизда бир талай вазиятлар бўлди. "Насаф"да яққол вазият кўрмадим. Улар ҳам, биз ҳам ўзига яраша кучли жамоамиз. 

- Ўйин якунланганидан сўнг жуда асабийлашдингиз. Бунга асосий сабаб нима эди?

- Айрим ҳолларда оёққа атайин тепишлар ва ҳужумни бузиб қўйишлар кузатилди, сариқ карточка кўрсатилмаяпти. Ҳакамларни гапирмайман, уларни текширадиганлар бор. 

- Мавсум ҳали узоқ давом этади. Пешқадам "Насаф" билан орадаги фарқ 8 очкодан иборат. "Навбаҳор"да чемпионлик учун имкониятлар қай даражада?

- Албатта, чемпионлик учун охиригача курашамиз. Ҳар битта ўйинга охирги ўйиндек тушамиз. Биринчи давра тугашига 3 та ўйин бор. Бу ўйинларда ютсак, юқори ўринларда бўламиз.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia