

Трансфермаркт нашрининг маълум қилишича, Озарбайжон клуби ярим ҳимоячи учун "Рубин"га 400 минг доллар тўлаган. Раҳмоналиевнинг ўзи билан эса 3 йиллик шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи жорий мавсум "Сабаҳ" таркибида 17 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 1 тадан гол ва ассист бор.



