Сампаоли Аргентина терма жамоасини бошқаришга рози бўлди

Aslanov Jasurbek
13 апр 2017
"Севилья" бош мураббийи Хорхе Сампаоли Аргентина терма жамоасини бошқаришга рози бўлди.

Маълумотларга кўра, Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) раҳбарияти бу мутахассис билан алоқага чиқди ва унинг розилигини олди. Шу билан бирга АФА "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне вариантини кўриб чиқмоқда.

Жорий ҳафта охирида Сампаоли АФА раҳбарияти билан шартнома борасида музокара ўтказиши керак.

Олдинроқ аргентиналик мутахассис 1,5 млн. евро эвазига Андалусия клубини тарк этиши мумкин эканлиги эълон қилинганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca