

“Суғдиёна” жамоаси чап қанот ҳимоячиси Сарвар Жўраев ўз фикрлари билан бўлишди.
- Яхши тайёргарлик кўрдик. Машғулотларни кучайтирдик. Мақсадимиз фақат ғалаба ва ўз ўрнимизни мустаҳкамлаш. Ўйинчилар руҳан тайёр. Ўйлайманки ҳаммаси яхши бўлади.
- Маълумки сиз фаолиятингиз давомида “Шўртан” жамоасида ҳам тўп тепгансиз. Ўз жамоангизга қарши ўйнаш қийинчилик туғдирмийдими?
- Ҳаяжон йўқ. “Шўртан”нинг ўйинини яхши биламан ва ўйлайманки бугунги ўйинда менга осонроқ бўлади. Чунки бу жамоани яхши ўрганганман.
Дилдора Холбаева суҳбатлашди



