Шуҳрат Мақсудовнинг Хитойга олиб кетадиган таркиби

Маълумки, Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-22 олимпия терма жамоаси эртага Хитойга жўнаб кетади.
У ёққа боришдан мақсад, бир ҳафталик йиғин ўтказиш ва Хитой U-22 терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиш. Ўйинлар 21 ва 23 июнда бўлиб ўтади.

Қуйида Хитойга бориб келадиган таркибни келтириб ўтамиз. Шуни айтиш лозим, энг кўп футболчи “Пахтакор”дан чақирилган - 9 нафар. 

Дарвозабонлар: Акмал Турсунбоев ("Пахтакор"), Сергей Смородин ("Андижон"), Аброр Каримов ("Олмалиқ"), Абдумавлон Абдужалилов ("Нефтчи").

Ҳимоячилар: Муҳсин Убайдуллаев ("Пахтакор"), Жавлон Мирабдуллаев ("Андижон"),  Максимилиан Фомин ("Нефтчи"), Бобур Йўлдошев, Сардор Раҳмонов (иккиси "Локомотив"), Тоҳир Шамсиддинов (“Навбаҳор”).

Ярим ҳимоячилар: Аббос Махситалиев, Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Владимир Козак (барчаси “Пахтакор”), Диёр Туропов (“Олмалиқ”), Абдулла Набиев ("Динамо"), Абдуллоҳ Олимов ("Нефтчи"), Сардор Собирхўжаев ("Бунёдкор"), Икром Алибоев, Қувондиқ Рўзиев (иккиси "Локомотив").

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев, Абдулазиз Юсупов, Тимур Ҳакимов (учаласи “Пахтакор”), Жасур Ҳакимов (“Сўғдиёна”).

Манба: championat.asia