Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди
Khoja
22 май 2025
“Тоттенхэм” сардори Сон Хён Мин “шпорлар”нинг Европа лигаси финалидаги ғалабасига эмоционал муносабат билдирди.
Ҳал қилувчи баҳсда Лондон клуби “Манчестер Юнайтед”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Футболчи ҳакам ҳуштаги чалинганидан сўнг йиғлаб юборди. Бу унинг клуб фаолиятидаги илк соврини бўлди.