


Таъкидланишича, Москва жамоаси германиялик футболчига йилига 3 млн евро маош таклиф қилган, аммо Хедира русларнинг таклифини рад қилди.
Манбанинг хабарига кўра, 33 ёшли ярим ҳимоячи "Юве"ни тарк этганидан кейин фаолиятини МЛС клубларидан бирида давом эттиришни мақсад қилган.
Маълумот учун, Хедира "кекса синьора" таркибига 2015 йилда келиб қўшилган эди. У фаолияти давомида "Штутгарт" (2004-2006) ва "Реал" (2010-2015) сафида ҳам тўп тепган.



