Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди

Sherzod Nurmatov
9 апр 2026
Суперлига 6-туридан ўрин олган “Нефтчи” — “Пахтакор" марказий учрашуви якунланди.

Суперлига

6-тур

“Нефтчи” — “Пахтакор” 0:1

Гол: 22 - Достонбек Ҳамдамов

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ëрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

VAR: Аскер Нажафалиев

AVAR: Руслан Серазитдинов

Назоратчи: Марат Исмаилов

Комиссар: Диёр Хотамқулов

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 7.Аброр Исмоилов (32.Зоран Марушич, 73), 10.Жамшид Искандеров (11.Асилбек Жумаев,73), 18.Стипе Перица, 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов (9.Хуршид Ғиёсов,73), 23.Йован Жокич, 77.Ратиньо (8.Владимир Йовович,62).

Захира: 16.Иброҳим Шокиров, 2.Иззатилло Пўлатов, 14.Далер Тухсанов, 30.Рустамбек Фомин, 34.Фарруҳ Сайфиев.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 10.Акмал Мозговой, 14.Рустам Турдимуродов (19.Пётр Пажишек,74), 17.Достонбек Ҳамдамов (21.Башар Ресан, 46), 23.Абдурауф Бўриев, 27.Сардор Собирхўжаев (3.Шаҳзод Азмиддинов,78), 34.Шерзод Насруллаев, 50.Фламарион (11.Ҳожимат Эркинов,90), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 12.Владимир Назаров, 8.Дилшод Саитов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 20.Дилшод Абдуллаев, 77.Ойбек Бозоров.

🟨 Огоҳлантириш: 3 -Ҳожиакбар Алижонов, 7 - Ратиньо, 60 - Рустам Турдимуродов, 78 - Санжар Қувватов, 84 - Владимир Йовович, 90+5 - Башар Ресан

МАТНЛИ ТРАНСЛАЦИЯ

Учрашув якунланди

🟨 90+5. Башар Ресан огоҳлантирилди

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 7 дақиқа қўшиб берди

89. Фламарион майдони тарк этди, унинг ўрнига Эркинов майдонга тушди

🟨 84. Мозговойга қарши қўпол ўйнаган Йовович огоҳлантирилди

84. Фарғоналикларнинг ҳужумлари хавфли бўлмоқда. Йўлдошевнинг зарбасига аниқлик етишмади

🟨 78. Қувватов вақт чўзгани учун огоҳлантирилди

78. Азмиддинов майдонга тушди, у Собирхўжаевни алиштирди

78. Марушичнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

76. Алижонов хавфли ҳужумни қайтарди

74. Турдимуродов майдони тарк этди, унинг ўрнига Пётр Пажишек майдонга тушди

73. Марушич, Жумаев ва Ғиёсов майдонга тушди, улар Одилов, Искандеров ва Исмоиловни алиштиришди

69. Жокичнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

64. Ғофуровнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

🟨 60. Турдимуродов тўпни тепиб юборгани учун огоҳлантирилди

59. Собирхўжаевнинг зарбаси ноаниқ кетди

56. Иккинчи бўлим биринчисидан кўра зерикарли ўтмоқда

47. Фламарионнинг зарбасига аниқлик етишмади

46. Башар Ресан майдонга тушди. У Достон Ҳамдамовнинг ўрнига майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Қизиқарли кечган 45 дақиқадан сўнг ҳозирча "шерлар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда

45+3. Ҳамдамовнинг супер узатмасидан сўнг Турдимуродов дарвозабон билан бирга бир чиқди. Бироқ Рустамнинг зарбасини Эргашев бартараф этмоқда

45+1. Қувват дарвозада ишончли ҳаракат қилмоқда

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталиш учун 5 дақиқа қўшиб берди

45. Яна Ратиньо зарба йўллади, бу сафар мезбонларнинг легионерининг зарбаси ноаниқ кетди

33. Ратиньонинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

30. Ҳамдамовнинг узоқдан йўллган зарбаси ноаниқ кетди

28. Голдан сўнг мезбонлар ҳужумлар сонини оширшди. Йўлдошевнинг зарбаси хавфли чиқди

23. Мезбонлар тезкор жавоб қайтаришлари мумкин эди, бироқ Стипе Перица тўпга етиб кела олмади

IMG_20260409_194241.jpg

22. ГОООЛ. Ҳамдамов "Нефтчи"нинг ҳимоясидаги пала-партишликдан унумли фойдаланди

18. "Шерлар"да ажойиб имконият бўлди. Бироқ Собирхўжаев жуда қулай имкониядан фойдалана олмади.

12. Турдимуродовнинг зарбаси ноаниқ кетди

10. Меҳмонлар учрашувдаги илк ҳужумини амалга оширди, бироқ рақиб ҳимояси ўз ўрнида

🟨 7. Танташев ВАР маниторида ўзи вазиятни кўрди ва Ратиньога сариқ беришга қарор қилди

6. Ҳакам эҳтимолий қизилни кўрмоқда. Мезбонлар дастлабки дақиқалардаёқ бир киши кам бўлиб қолишлари мумкин

5. Жамшид Искандеров тўпни тўхтамасдан зарба йўллади, бироқ Жамшиднинг зарбаси ноаниқ кетди

🟨 3 Огоҳлантириш: Алижонов ҳакам томонидан огоҳлантирилди

1. Учрашув бошланди!


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia