

Қисқа муддатли таътилдан сўнг жамоа аъзолари яна ўз қароргоҳларида йиғилди. Машғулотлар Термиз шаҳридаги “Алпомиш” стадионида ўтказилмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Сурхон” чемпионатнинг 13-турида Андижон вилоятининг “Андижон" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 4 июнь куни бўлиб ўтади.
"Сурхон" матбуот хизмати



