"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди

Mirjalol Normatov
17 июл 2025
"Сурхон" матбуот хизмати Дмитрий Плетнёвнинг клубдаги тақдирини маълум қилди.

"Россиялик ярим ҳимоячи Дмитрий Плетнёв бир ярим мавсум давомида “Сурхон” сафида ҳаракат қилган ва икки томоннинг ўзаро келишувига кўра жамоани тарк этди.

Ҳамкорлик даврида Плетнёв “Сурхон” таркибида 42 та ўйинда майдонга тушиб, “гол+пас” тизими бўйича 6 (2+4) очко жамғарди. Клубимиз Дмитрийга майдондаги фидойилиги ва профессионаллиги учун миннатдорчилик билдиради ҳамда кейинги фаолиятида омад тилайди", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: pfcsurkhon.uz