

Олинган маълумотларга кўра, Темур Ҳакимов ва Алишер Шоғуломовнинг "Обод" билан тузган шартномалари ўз якунига етган. Ҳакимов 2016 йилни "Сўғдиёна" сафида бошлаб "Обод" таркибида якунлади. Мавсум давомида у 19та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урди. Алишер Шоғуломов эса ўтган мавсумни "Андижон"да бошлаб "Обод"да тугатди. Шоғуломов 22та учрашувда иштирок этиб 1 бор рақиб дарвозасига йўл топди.
Иккала футболчи айни пайтда эркин агент мақомида бўлиб турибди.




