


Терма жамоанинг барча ўйинчилари етиб келмаганлиги учун, Жасур Абдураимовнинг 1997 йилда таваллуд топган, Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган футболчиларининг аксарияти МТЖ сафини тўлдириб турдилар.

Суюнов: - Саша, "Арсенал" (Тула)дан таклиф бўлаяпти, нима қилай?
Лобанов: - Кет, Элдор, кет...

Бу иккиси нима ҳақида гаплашаётган экан-а? Анвар Турсунович, посбонларизни машғулот қилдирсангиз-чи...

- Саша ака, гулмисиз, райхонмисиз?

- Ука, яхшиси "Арсенал"га ўта қолгин, мени қийнама...

- Қўқонда ҳисоб қандай экан-а? Биринчи ўринда қолармикинмиз?

- Тўхта, тўхта нима дединг? Қўқонда ҳисоб қандай дейсан-ми? Саша, "CA"га кириб Оташга айтиб юбор...

- Ислом, 3:1 ютаяпсизлар...

- Исломчик, чўчима қўзим, ёнингда ўзим...
Нодирхўжа Юлдашев



