Тошкент CAFA ҳакамлар семинарига мезбонлик қилмоқда

Sherzod Nurmatov
26 jan 2023
"Кинг Плаза" меҳмонхонасида ҳакамлар учун семинар бошланди.

Унда CAFA'га аъзо мамлакатлардан 23 нафар ҳакам иштирок этмоқда. 



Семинарни ЎФА биринчи вице-президенти, CAFA ҳакамлар қўмитаси раиси Равшан Эрматов очиб бериб, иштирокчиларга бугунги кунда футболга замонавий технологияларнинг кириб келиши ортидан футболнинг жадаллик билан ривожланиб бораётгани, мухлисларга янада сифатли футбол тақдим этиш имконияти ошиб бораётганини таъкидлади. Табиийки, футболнинг янада жозибалироқ бўлишида ҳакамларнинг ўрни беқиёс бўлишига алоҳида урғу берилди. ФИФА ҳам ҳакамлик борасида катта янгиликларга қўл ураётгани бежиз эмаслиги таъкидланди. Шу сабабдан CAFA ҳакамликка жиддий эътибор бериб, унинг ривожланиши йўлида қатор ишлар амалга оширилаётгани билдирилди.



Семинар давомида ҳакамлар ўйин қоидалари юзасидан назарий тест ва видео тест топширишди. Шунингдек, ОФК инструкторлари томонидан ўйиндан ташқари ҳолат, тактик фоллар мавзуларида назарий машғулотлар ташкил этилди.

Қайд этиш керак, ўқув-амалий машғулотларни ўз ичига олган мазкур семинар 29 январгача давом этиши режалаштирилган.


Sherzod NurmatovМақола муаллифи
Муқова: ЎФА матбуот хизмати

Изоҳлар

Ойбек
26 jan 2023
хакамларни огзига қаймоқ бериб чиқиш кирай шунда огзидан қаймоқ тами киттмайди