«Тоттенҳем»да янги стадион, яхши футболчилар бор. Бироқ, совринлар йўқ

Eldor Akmurzayev
4 апр 2019
«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар «Тоттенҳем» клуби ҳақида кинояли фикр билдирди.

“Ўйлашимча, «Тоттенҳем» яқин 2-3 йилда Англиянинг энг яхши клубларидан бирига айланади. Ростини айтсам, бундай дейиш менга ёқмаяпти. Лекин, на чора буни тўғри қабул қилиш керак. АПЛ учун бу ижобий ҳолат. «Тоттенҳэм»да янги стадион ва яхши футболчилар бор. «Челси» эса жуда кўп совринларни ютган. Бироқ, «шпорлар»да бундай натижалар йўқ.”, - дея қайд этган «аристократлар» вингери.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: The Guardian