"Тоттенхэм" Кейнга ўринбосар топди

Alisher
30 май 2020
"Тоттенхэм" "Лилль" ҳужумчиси Виктор Осимхенни нишонга олди.

Лондонликлар унга тез орада "Тоттенхэм"дан кетишини мумкин бўлган форвард Харри Кейннинг ўринбосари сифатида қарашмоқда.

Аммо, Осимхеннинг агенти ушбу маълумотни инкор қилди. Арийо Игбаилола мижозининг "Тоттенхэм"га ўтмаслигини айтди.

Виктор Осимхен жорий мавсум "Лилль" таркибида 27та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal