

Гап шундаки, бу турда "Тракторсози" ўз майдонида "Пайкан" клубига қарши баҳс олиб бориб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Мағлубиятга чидай олмаган айрим мухлислар майдонга тушиб футболчилар билан тортиша кетди.
Бунинг натижасида жанжал чиқиб, зўравон мухлислардан бири ўз жамоаси сардори Масъуд Шожайига ҳужум қилди. Ўз навбатида футболчи ҳам қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Шунингдек, бошқа ишқибозлар ҳам майдонга тушиб кетмоқчи бўлишди, лекин полиция ўз вақтида хавфни бартараф этишга улгурди. Баъзи мухлислар эса жанжал оқибатида ҳатто касалхонага ётқизилди.


