Туркиянинг Ўзбекистонга қарши ўйиндан олдинги машғулоти, рақибларимиз Шенол Гунешнинг туғилгани кунини ўзгача кўринишда нишонлашди

Tolibjon Qosimov
2 jun 2019
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Туркияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишидан хабарингиз бор.

Қуйида туркларнинг кеча ўтказган ўйин олди машғулотидан суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шенол Гунеш Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномани эълон қилди. Унда Йилмаз ҳам, Чалханоглу ҳам бор


Шунингдек, кеча Туркия терма жамоаси бош мураббийи турк футболи афсонаси Шенол Гунеш 67 ёшни қарши олган эди. Жамоа жойлашган "Zeynept Hotel"да бош мураббийнинг таваллуд куни ўзгача тарзда нишонланди.

Шенол Гунеш ўзи аталган махсус тортни Туркия футбол федерацияси янги президенти Нихат Ўздемир билан бирга кесди.


Янги президент терма жамоа футболчилари билан суҳбатлашди ва уларга олдиндаги ўйинларда омад тилади.


Нихат Ўздемир ва турк футболи афсонаси, терма жамоа сардори Эмре Белозоғлу.


Кечқурун эса меҳмонхонада ўзгача тадбирлар ўтказилди.


Ажойиб муҳит.


Бугунги учрашувда ҳар иккала терма жамоадан чиройли футбол кутиб қоламиз ва Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамизга омад тилаймиз. Туркларга эса олдинда турган саралаш беллашувларида омад ёр бўлсин.


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: championat.asia

Изоҳлар

Scofield
2 jun 2019
Olg'a O'zbekiston O'zbegim!!!
Laziz Rasulov
2 jun 2019
Аланья стадиони кичик экан.11 минглик.10 миллион еврога 2011 йилда курилган экан
Akmal Isma
2 jun 2019
Уйинни тв дан куроламизми ишкилиб???
xolis fikr egasi
2 jun 2019
Агар Узб ни сал аввалги таркиби булганда хозирги Туркияни бемалол ютса буларди Денисов Жепаров Нестеров Кападзе ва хозирги Рашидовни яхши холати булганда борми зур уйин буларди.Лекин хозир хам яхши болалар бор Жалол Элдор Икром булар узини курсатади бугун.
Munchen13
3 jun 2019
7777 йил яхши булади хафа бумелар шуларди футболчи деб юриб силарми эх Абрамов ни кайтарса яхши Эди футболчиларни уйната оларди ундан зури йук УЗБЕКИСТОН УЧУН