

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Аркадағ" жамоаси мавсумни кўтаринки руҳда бошлаб, "Мерв" клубини 7:1 ҳисобида ишончли тарзда мағлубиятга учратди ва йирик ғалаба эвазига пешқадамга айланди. Ўз майдонида "Ашхабод" жамоасини қабул қилган "Алтын Асир" клуби ҳам чемпионатни муваффақиятли бошлаб, рақиби устидан 4:1 ҳисобида устун келди.
Шунингдек, "Ахал" клуби ўз уйида "Копетдоғ" жамоасини 5:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учратган бўлса, "Шагадам" жамоаси "Небитчи" устидан минимал – 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



