Уилшир: "Арсенал" дарвозасига гол урсам, уни нишонламайман"

Aslanov Jasurbek
19 июл 2018
"Вест Хэм"нинг янги ярим ҳимоячиси Жек Уилшир собиқ клуби "Арсенал"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 3-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Арсенал" дарвозасига гол урсам, уни нишонлайманми? Йўқ. Мухлисларга бўлган ҳурмат туфайли бу ишни қилмайман. Агар гол урсам, улар мен учун хурсанд бўлишади, аммо нишонлаш мен томонимдан қилинган хато бўлади. "Вест Хэм" билан шартнома имзолаганимда, отам менга 3-турдан "Арсенал" билан ўйин эканлигини айтди. Бу ғалати, аммо айни дамда биз учун энг муҳим баҳс биринчи турда "Ливерпуль"га қарши учрашув" - дейди Уилшир.

Уилшир "Арсенал" тарбияланувчиси ҳисобланади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror