Урганчда “С” сертификати учун ўқув курси бошланди

Narzulla Saydullayev
29 сен 2013
Мамлакатимизда футбол мураббийларининг билим ва тажрибаларини замонавий талаблар даражасига кўтариш, уларни тегишли лицензияларга эга бўлишини таъминлаш максадида ўқув курслари ташкил этилаётир.
Мазкур курсларнинг бевосита вилоятларда уюштирилиши мураббийларга қатор қулайликлар яратмоқда.

Осиё футбол конфедерациясининг “С” халқаро сертификати учун навбатдаги ўқув-машғулот курси Урганч шаҳрида бошланди. Жорий йилнинг 29 сентябридан 12 октябригача Хоразм спорт мажмуасида давом этадиган ушбу курс жараёнида воҳанинг спорт мактаблари, мактаб-интернатлари, Урганч олимпия захиралари коллежининг футбол гуруҳларида фаолият юритаётган 23 нафар мураббий иштирок этади.

Ўз навбатида ОФК инструктори Зоир Ҳасанов икки ҳафта мобайнида хоразмлик ёш мураббийларга назарий ва амалий машғулотлар бўйича сабоқ беради. Унга вилоят  футбол федерацияси мутахассиси Эркин Қадамов координатор сифатида ёрдамлашади.

Ўқув курсини муваффақиятли тугатган мураббийлар Осиё футбол конфедерациясининг “С” халқаро сертификатини қўлга киритишади.
   
   
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia