

"Клопп билан "Ливерпуль" жанговор машинага айланди - ўтиб бўлмас ҳимоя ва даҳшатли ҳужум. Агарда АПЛга асосий даъвогар жамоани танлаш керак бўлса "Ливерпуль"ни айтган бўлардим. Тўғри, сифат борасида жамоа "Манчестер Сити"дан ортда қолмоқда. Бироқ Гвардиоланинг кучсиз томони - унда фақатгина ҳужумкор футболчилар бор. Ҳимояда эса уларда муаммолар етарлича. Бу планда "Ливерпуль" "Сити"дан устун", - деди Ван Гаал.



