«Муротжон Бердиалиевич севимли жамоамиз Суперлигада карвонбошилик қилаётганини ва бу шижоатни мавсум охиригача ушлаб қолиш кераклигини, Қашқадарё халқи Суперлига чемпионлигини кутаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жамоага ташкилий масалар бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги айтиб ўтилди.
Жамоамиз президенти Шуҳрат Чориевич ҳам жамоага бўшашмасликни, жамоа бу вазифани уддалай олишини ва янги тарих ёзиш арафасида турганини эътироф этди», - дейилган "«Насаф» матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, «Насаф» ортда қолган 16 тур натижасига кўра 35 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Аждарлар» 25 август куни Қаршида Андижоннинг «Андижон» жамоасини қабул қилади.
Изоҳлар