Хави: "Месси Роналдудан кучлироқ, аммо Криштиану ақлли эмас деб айтмаганман"

Aslanov Jasurbek
15 апр 2016
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес сўзларига кўра, олдинроқ Криштиану Роналду ҳақида айтган гапларини нотўғри тушунишган.

"Футболда икки хил тезлик бор: Биринчиси жисмоний жиҳатлар, бу борада Роналду ва Месси тенг. Иккинчиси эса паслар ёрдамида жамоадошлари билан ўзаро бир-бирини тушуниши. Ушбу жиҳат бўйича Месси Роналдудан кучлироқ. Криштиану Роналду комбинацион ўйинда яхши дея олмайман. У пас берувчи эмас, шу сабабли Мессини жаҳондаги энг яхши футболчи дегандим. Аммо ҳеч қачон Роналду ақлли эмас демаганман" - дейди Хави.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Movistar +