

“Хатога йўл қўйдим, бу менинг айбим. Жамоадошларим ва мухлислардан узр сўрайман. Ўйиндан сўнг ўзимни жуда ёмон ҳис этдим.
Баъзида хатолар ёмон оқибатларга олиб келади. Ўйинни бошқариб бордик, лекин хатойим “Аталанта”ни олдинга ўтиб кетишига замин яратди.
Кейинги ўйинларни яхши ўтказишимиз шарт, чунки шундагина қийинчиликларни енгиб ўта оламиз. Ҳозир бир кишини айблаш нотўғри. Бўлажак ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак”, - дейди Рейна.



