

МЮ хавбеки Хуан Матага икки турк клубидан таклифлар бор. Булар Истанбулнинг "Фенербахче" ва "Галатасарой" клубларидир.
Матанинг "қизил иблислар" билан тузган шартномаси шу ойда ўз ниҳоясига етади. Манчестерликлар эса испаниялик ўйинчига шартномани яна бир йилга узайтиришни таклиф қилишмоқда.
Бундан ташқари, "Реал" тарбияланувчиси билан шартнома тузиш истагида бўлган клублардан "Барселона" ва "Ювентус" жамоалари ҳам бор.
31 ёшли Мата 2018/19 йилги мавсум барча турнирларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассистга эришган.



