“Хуш келибсан чемпион”. Игуаин Майамига етиб борди

Ҳужумчи Гонсало Игуаин Майамига учиб борди ва яқин вақт ичида “Интер Майами” клуби билан шартнома тузади.

“Чемпион ва жаҳон даражасидаги ҳужумчи Гонсало Игуаинга хуш келибсан деймиз”, дея  Твиттердаги саҳифасида пост қолдирди футболчини аэропортда кутиб олган клуб бошқарув кенгаши аъзоси Хорхе Мас.

Илгарироқ Игуаин “Ювентус” билан келишувни бекор қилиб, эркин агент сифатида АҚШ клуби сафига келиб қўшилиши хабар қилинганди.

32 ёшли ҳужумчи “Ювентус” сафида 149 та учрашувда майдонга тушиб, 66 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. “Кекса сеньора” сафида у уч карра Италия чемпиони ва икки бор мамлакат кубогида ғолиб чиқди. 

Футболчининг янги клуби билан шартномаси 2021 йилги мавсум сўнгига қадар  тузилди. Transfermarket нашри унинг нархини 15 миллион еврога баҳолаган. Ҳужумчига шунингдек, “Ньюкасл” ва “Фулхэм” клублари ҳам қизиқиш билдиришганди.


Қопқоқ: championat.com

Изоҳлар

jalol
11 sep 2020
Қани фото?