Жамоалар Япониянинг Саитама шаҳридаги "Саитама 2002" стадионида ўйнашди. Унда Япония терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Японияликлар жаҳон чемпионатига йўлланма олган биринчи жамоа бўлди.
Япония терма жамоаси таркибида Даити Камада ва Такефуса Кубо гол урди. Иккала тўп ҳам иккинчи бўлимда киритилди.
Япония "C" гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа еттита ўйинда 19 очко тўплади. Баҳрайн эса олти очко билан бешинчи поғонадан жой олган.
2026 йилги жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Бу уч давлат автоматик равишда финалда иштирок этади. Япония турнирнинг тўртинчи иштирокчисига айланди.
Изоҳлар