Юмтитининг жароҳати борасида маълумот пайдо бўлди

Mirjalol Normatov
28 сен 2018
"Барселона" ҳимоячиси Самюэль Юмтитининг тиззасидаги жароҳати жиддий бўлиб чиқди.

Football Espana хабарига кўра, футболчи олдиндаги бир неча ойни ўтказиб юборади. Унинг тиззасини боғлаб турувчи қисмида муаммолар катта. Шу орқали у январь ойининг бошларига майдонга қайтиши айтилмоқда.

"Атлетико"га қарши ўйиндан олдин "Барселона"да Херард Пике, Клеман Лангле ва Томас Вермален каби марказий ҳимоячилар бор.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana