Тиаго Мотта "Фиорентина"га қарши ўйинда муваффақиятсизликка учраса, истеъфога чиқарилиши мумкин. Ишдан бўшатилган тақдирда, иккита вариант кўриб чиқилади: вақтинчалик ёки доимий мураббийни тайинлаш.
"Бянконери" ёшлар жамоасида ишлайдиган Франческо Манянелли бош мураббий вазифасини бажарувчи лавозимига асосий номзод сифатида кўрилмоқда. Мутахассис аввалроқ Массимилиано Аллегри бошчилигидаги бош жамоа штабида ишлаган.
Доимий мураббий бўлиш вариантлари орасида Италия терма жамоаси ва "Манчестер Сити"да ишлаган Роберто Манчини фаворит ҳисобланади. Саудия Арабистони терма жамоасининг собиқ мураббийи билан аллақачон алоқалар ўрнатилган.
Манчини бошқа барча номзодлардан олдинда, улар орасида Жан Перо Гасперини, Хави, Антонио Конте ва Игор Тудор бор.
Изоҳлар