Заньоло жароҳат олди

Alisher
19 апр 2022
"Рома" хавбеки Николо Заньоло "Наполи" (1:1)га қарши ўйинда жароҳат олди.

22 ёшли италиялик футболчи ўйиннинг 86-дақиқасида жароҳат олди ва Феликс Афен-Гьян уни алмаштирди.

Жароҳат тафсилотлари ва ўйинчининг тикланиш муддати тиббий кўрикдан сўнг маълум бўлади.

Заньоло жорий мавсум А Серия доирасидаги 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia