

Манбанинг хабарига кўра, “Зенит” раҳбарияти қишки трансферлар даврида марказий ҳимоячи сотиб олиш учун 16 миллион фунт ажратмоқчи. 28 ёшли словакиялик футболчи эса “Зенит” сотиб олишни истаётган асосий номзодлар қаторидан жой олган.
Шкртел “Зенит” сафида 2004 йилдан 2008 йилгача тўп сурган. 2008 йилнинг январь ойидан эса футболчи “Ливерпуль”га ўтган эди.



