Жаҳонгир Саидов Баҳрайн - БАА учрашувида ишламоқда

Tolibjon Qosimov
15 янв 2015
Австралияда давом этаётган Осиё Кубогида ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам иштирок этишмоқда.
Сал аввал Равшан Эрматовнинг Қатар - Эрон ўйинига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Айни дақиқаларда Мельбурнда давом этаётган Баҳрайн - БАА учрашувида эса яна бир ҳамюртимиз Жаҳонгир Саидов қанот ҳаками сифатида ишламоқда.

Осиё Кубоги-2015
"C" гуруҳи, 2-тур, 12:00
Баҳрайн - БАА
Бош ҳакам: Кристофер Бес (Австралия)
Қанот ҳакамлари: Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон), Чун Кит Чоу (Гонконг)
Тўртинчи ҳакам: Йудаи Йамамото (Япония)
Заҳирадаги ҳакам: Нажаҳ Алҳамаидо (Ироқ)
Назоратчи: Субҳиддин Моҳд Солиҳ (Малайзия)

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia