Жавоҳир Соҳибов: "Биз ҳали ўзимизнинг оптимал ўйинимизни кўрсата олмадик"
Янги Зеландияда давмом этаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларининг 3-турига ҳам старт берилди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3-турда Фиджи ёшларига қарши майдонга тушади ва бу учрашувдаги ғалаба Равшан Ҳайдаров шогирдларига гуруҳдан чиқиш имконини яратиши мумкин. Албатта, параллел равишда кечадиган Германия – Гондурас учрашуви натижаси ҳам ушбу вазиятга таъсир қилишини унутмаслик лозим.