ЖЧ-2018 саралаши. Афғонистон - Сурия ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

Narzulla Saydullayev
7 май 2015
2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралашнинг иккинчи босқичи доирасидаги Афғонистон - Сурия ўйинида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлайди.
11 июнь куни бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда бош ҳакам сифатида Илгиз Танташев ишласа, унга қанотларда Жаҳонгир Саидов ҳамда Андрей Цапенко ёрдам беради. Ёрдамчи ҳакам эса қирғизистонлик Темур Файзулин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia