"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди

Sherzod Nurmatov
27 окт 2025
Сербиялик ярим ҳимоячи Сергей Милинкович-Савич "Ал Ҳилол" билан янги шартнома тузди.

Бу ҳақда Саудия Арабистони клуби расмий сайти хабар берди.

30 ёшли сербияликнинг янги битими 2028 йилгача амал қилади. Милинкович-Савич 2023 йил июль ойида 40 миллион евро эвазига Италиянинг "Лацио" жамоасидан келиб қўшилганди. У жамоа билан Саудия Арабистони чемпионати, Саудия Арабистони Кубоги ва иккита Саудия Арабистони Суперкубогини қўлга киритди.

Милинкович-Савич Сербия терма жамоаси сафида 54 ўйин ўтказиб, 9 та тўп киритган ва 2018 ва 2022 йиллардаги Жаҳон чемпионатларида, шунингдек, Евро-2024 да ўйнаган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: alhilal.com