Ал Хелайфининг ПСЖдаги саргузаштлари якунланди (ми?)

Eldor Akmurzayev
12 апр 2022
Инсайдер Эду Агирренинг хабар беришича, ПСЖни катта ўзгаришлар кутмоқда.

Жамоа раҳбари Носир Ал Хелайфи ЖЧ-2022'дан кейин клубдаги акцияларини сотувга қўяди. У эгалик қилаётган “Qatar Sports Investiments” парижликлар билан битимини якунлаши кутилмоқда.

Мазкур ташкилот 2011 йил июлидан бери ПСЖ пакетига эгалик қилаётганди. Бироқ, жамоа шу йиллар давомида қилинган катта харидларга қарамай, Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлолмади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: El Nacional