

Битим 28 ёшли австриялик футболчининг юқори молиявий талаблари сабаб амалга ошмаслиги мумкин. Алаба "қироллик клуби"да йилига 13 миллион евро маош олмоқчи. Бу эса жамоа сардори Серхио Рамоснинг олаётгани маошидан 1 миллион кўп.
"Реал" раҳбарияти футболчига бундай маошни тўлашга тайёр эмас. Испан клуби 10 миллион евродан кўп бўлмаган маблағ таклиф қилиши мумкин.
Давиднинг "Бавария" билан тузган шартномаси 2020/21 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Давид "Бавария" билан шартномани узайтирмади ва у ўзининг Ла Лигада ўйнаш орзуини амалга оширмоқчи.



