“Андижон-Турон” футзал жамоаси назорат учрашуви ўтказди

Narzulla Saydullayev
15 янв 2018
“Андижон” футбол клуби қошидаги “Андижон-Турон” футзал жамоаси ҳам янги мавсумга ҳозирлик ишларини олиб бормоқда.

Жамоанинг ўқув-йиғинига собиқ футзалчилар Хайрулло Тожибоев ва Шавкат Муҳитдинов бошчилик қилмоқда. Таркибда асосан ёш футзалчилар эканлигини айтиш лозим. “Андижон-Турон” ўтган ҳафта ўз уйида “Навбаҳор” футзал жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди. Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтган баҳсда наманганликлар 7:5 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ушбу синов-назорат ўйини орқали мураббийлар таркибдаги футзалчиларнинг имкониятларини кўздан кечирди. Мураббий Хайрулло Тожибоев тайёргарлик ҳақида қисқача шундай деди: - 10 январдан янги мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлаганмиз. Ҳозирча кунига бир маҳалдан машғулот олиб борилмоқда. Таркибда асосан ёшлар эканлигини айтиш лозим. Уларни тарбиялаб борамиз ва курашчан жамоа шакллантиришга харакат қиламиз. “Андижон” футбол клуби раҳбарияти томонидан футзал жамоасига жиддий эътибор қаратилмоқда ва бизни қўллаб-қувватлаб келаётгани учун миннатдорчилик билдираман.  



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Андижон” матбуот хизмати