

Лондондаги "Стэмфорд Бридж" стадионида кечган ўйинда Хосеп Гвардиола шогирдлари 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритишди. Учрашувни Крис Кавана бошқариб борди.
Ўйин тақдири иккинчи бўлимда ҳал бўлди. 51-дақиқада Нико О'Райли ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Марк Гехи меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади. 68-дақиқада Жереми Доку "шаҳарликлар"нинг учинчи голини киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди.
"Челси" - "Манчестер Сити" 0:3
Голлар: О'Рейли 51, Гехи 57, Доку 68.
"Челси": Санчес, Гюсто, Фофана, Хато, Кукурелья, Кайседо (С), Андрей Сантос, Эстевао, Палмер, Нето, Жоао Педро.
Захира: Шарман-Лоу, Ачеампонг, Тосин, Сарр, Эссуго, Лавия, Гарначо, Гиу, Делап.
"Манчестер Сити”: Доннарумма, Матеус Нунес, Абдуқодир Ҳусанов, Марк Геҳи, Нико О'Рейли, Родри, Бернарду Силва (С), Антуан Семеньо, Райан Черки, Жереми Доку, Эрлинг Холанд.
Захира: Траффорд, Рейндерс, Аке, Мармуш, Ковачич, Нико, Аит-Нури, Савиньо, Фоден.
Ушбу ғалабадан сўнг "Манчестер Сити" 64 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Гвардиола жамоаси пешқадам "Арсенал"дан (70 очко) 6 очкога ортда қолмоқда, аммо "Сити"да битта захира ўйини мавжуд. "Челси" эса 48 очко билан 6-поғонада қолди.
Энди барчанинг эътибори 33-турга қаратилади. 18 апрель куни "Челси" "Манчестер Юнайтед" меҳмони бўлса, 19 апрель куни чемпионлик тақдирини ҳал қилувчи "Манчестер Сити" — "Арсенал" супертўқнашуви бўлиб ўтади.



