"Арсенал" Жезуснинг трансфери учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

Alisher
16 июн 2022
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриэль Жезуснинг трансфери учун 60 миллион евро тўлашга тайёр.

"Шаҳарликлар"ни ушбу таклиф қониқтиради. Клуб катта эҳтимол билан ўйинчи билан хайрлашишга рози бўлади. Жезуснинг ўзи анчадан бери клубини ўзгартиришга тайёр.

Футболчи ушбу мавсум "Манчестер Сити" таркибида 41та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 12та ассист қайд этди.

Унинг шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt ҳужумчини 50 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: The Times