Ашурматов "Химки"дан учралган мағлубиятга изоҳ берди

Alisher
4 авг 2024
"Рубин" марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов нега Қозон клуби РПЛ 3-тур доирасида "Химки" (2:3)га мағлуб бўлганига изоҳ берди.

"Биринчи бўлимда ҳаммаси ўхшади. Ўйин тайёрланганимиздек бўлди. Танаффусдан сўнг эса ғалати голларни ўтказиб юбордик. Дарвозабон қўлидан келган барчасини қилди. У эпизодларда хато қилди деб ўйламайман. Баъзида шундай бўлиб туради", — деди Ашурматов.

Эслатиб ўтамиз, 66-дақиқада ҳисобда олдинда бораётган "Рубин" иккита тўп ўтказиб юборган ҳолда мағлубиятга учради.


РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди


AlisherМуаллиф
Манба: Матч ТВ