

"Бугун, 29 сентябрь куни ОФК томонидан юборилган хатда унинг академия якунларига кўра қайд этган натижалари эълон қилинди. Қувонарли жиҳати, Батч-2018 ОФК ҳакамлар академиясида 4 йилдан ортиқ муддат давомида таҳсил олган ФИФА ҳакамимиз уни А тоифада якунлашга эришгани маълум бўлди.
Таъкидлаш жоизки, ушбҳ натижаси орқали Аскер Нажафалиев ОФК Элит ҳакамлар панелига киритилиб, ОЧЛ, Осиё ўйинлари, Осиё Кубоги, Жаҳон чемпионатлари ва бошқа нуфузли халқаро турнирларда ишлаш имкониятига эга чиқди", – дейилади Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази хабарида.
Маълумот ўрнида, Нажафалиев жорий мавсум Ўзбекистонда 13 та ўйинни бошқариб борди.



